Холанд қачон "Реал"га ўтиши мумкин?
“Реал” ҳамон “Боруссия” форварди Эрлинг Холанддан умидини узгани йўқ. AS нашрининг хабар беришича, дортмундликлар норвегиялик тўпурарни 2022 йилгача сотмайди.
Гап шундаки, “Боруссия” Дортмунд ва Холанднинг агенти Мино Райола ўртасида футболчининг трансфери бўйича музокаралар 2022 йилда кўриб чиқилиши ҳақида келишув бор.
Ўз навбатида, “Реал” ҳам кейинги ёз Карим Бенземанинг ўрнига ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаяпти. Франциялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунланади ва шундан сўнг, жамоа раҳбарияти унинг ўрнига Холандни сотиб олиши мумкин.
Фикрлар