Холанд қайси лигада ўйнашини айтди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд тез орада клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Sport Mediaset" нашри хабар берди.
21 ёшли футболчи Рождество байрамини Испаниянинг Марбелья шаҳрида ўтказди.
Мухлислар норвегияликни таниб, унинг келажаги ҳақида савол беришди. Холанд уларга: "Мен шу ерда, Испанияда ўйнайман", - дея жавоб қайтарди.
Аввалроқ, Ла Лигада ҳужумчига икки клуб - "Реал" ва "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалаётган эди.

Фикрлар