Холанд қолади! "Боруссия" уни сотмаслигини маълум қилди

Жаҳон футболининг янги юлдузи бўлиши кутилаётган Эрлинг Холанд бир неча жамоалар ўртасида талаш бўлмоқда. Унга Европа тахти учун кураш олиб бораётган "Барселона", "Реал", "Манчестер Сити" каби грандлар оғиз солмоқда.

Бироқ "Боруссия" Дортмунд уни ҳали-бери бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас. Машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб ўз ҳужумчисини яна бир мавсум ўз сафида олиб қолмоқчи. Раҳбарият ҳозир унинг трансферидан келиб тушадиган 150 млн евродан кўра, урадиган голларини афзал кўрмоқда.

Дортмундликлар спорт директори Михаэль Цорк Холанднинг агенти Мино Райола билан боғланиб, футболчининг келажаги тўғрисида гаплашган. "Ҳа, биз кеча Райола билан суҳбатлашдик. Биз ўзимизнинг ниятларимизни жуда аниқ баён этдик",- деди Цорк "Sky Deutschland" эфирида.

Аввалроқ, Эрлинг Холанднинг отаси ва Мино Райола "Барселона" президенти Лапорта билан учрашиш учун Каталонияга боргани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!