Холанд рад этиб бўлмас таклиф олди. Қарор қандай бўлади?
“Манчестер Сити” хўжайинлари жамоанинг энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд билан ҳамкорликни узайтириш учун янги шартнома тузишга ҳаракат қиляпти.
Норвегиялик ўйинчига “Реал” ва “Барселона” каби гранд клублар оғиз солмоқда. Холанднинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас ва Испания чемпионатига кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.
Нуфузли манбаларда бири Mirror “шаҳарликлар” тўпурарни катта маош билан ушлаб қолишга қарор қилгани ҳақида маълумот чиқарди.
Агар 24 ёшли ҳужумчи манчестерликлар берган битимни имзоласа, Англия Премьер-лигасида энг кўп маош оладиган ўйинчига айланади. Айни пайтда Англия чемпионати вакиллари орасида энг катта маблағни Кевин де Брюйне олмоқда. Унинг ҳафталик маоши 400 минг фунтни ташкил қилади.
“Манчестер Сити” янги келишув бўйича Эрлингга ҳар ҳафта учун 500 минг фунт тўлашга тайёр. Қолаверса, “шаҳарликлар” Холанд бу шартномани имзолаши учун ҳамкорлик муддатини икки йил қилиб белгилади.
Фикрлар