Холанд "Реал"га ўтиши ҳақидаги саволларга жавоб берди

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" томонидан билдирилаётган қизиқишларга изоҳ берди.

"Келажагим ҳақида деярли ўйламайман. Доимо бугун билан яшайман ва керакли вақтда фаолиятим учун муҳим қарорларни қабул қиламан.

"Боруссия" жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири. Бу клуб сафига яқиндагина келдим ва қаергадир кетиш ҳақида ўйламаяпман", - дейди Холанд.

Холанд "Боруссия" сафига жорий йил қишида келиб қўшилди. У ортда қолган вақт мобайнида 17 та ўйинда 16 гол ва 3 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!