Холанд Роналдунинг ортидан кетмоқда

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд соврин жамғариш ва тўпурарлик борасида Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”да қайд этган натижани такрорлади.

Англия футболида шу пайтгача бир мавсумда ҳам Премьер-лига ва Чемпионлар лигаси ғолиби, ҳар икки турнир тўпурари бўлиш фақатгина Криштиану Роналдуга насиб қилган эди.

Энди бу рекордни Эрлинг Холанд такрорлади. Норвегиялик футболчи манчестерликлар сафида Англия чемпиони бўлди ва 36 та гол билан тўпурарлар пойгасида зафар қучди. Худди шундек, Холанд Чемпионлар лигасида бош совринга эга чиқди ва турнирда энг кўп – 12 та тўп киритди.

Бундан ташқари, Холанд требл – Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан биринчи норвегиялик футболчига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!