Холанд "Сити"дан ашаддий рақиб сафига бепул ўтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли спорт ҳуқуқшуноси Пол Гилройнинг таъкидлашича, молиявий қоидалар бузилгани учун «Манчестер Сити» футболчилари клубни эркин тарк этиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Гилройга кўра, футболчи билан клуб ўртасида тузилган меҳнат шартномасида алоҳида банд бўлиши шарт эмас. Яъни муайян ҳолатларда келишувни бекор қилиш имкони аниқ ёзилмаган тақдирда ҳам, бу масала ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилиши мумкин. Унинг фикрича, энг асосийси – клуб ва футболчи ўртасидаги ишонч муносабати ҳисобланади.

«Агар сиз менга ишонмасангиз, ёки мен сизга ишонмасам, ёки сиз мени ёлғончида айбласангиз, мен сиз учун ишлашдан бош тортиш ҳуқуқига эгаман. Футболчи шундай дейиши мумкин: «Сиз ишонч ва ўзаро ҳурматга доир назарда тутилган шартларни буздингиз. Сиз – менинг иш берувчиман ва шу шартни буздингиз. Бу менга шартномани бир томонлама бекор қилиб, кетишимни эълон қилиш ҳуқуқини беради», – дея таъкидлади Гилрой Stick to Football подкастида.

Шундан сўнг суҳбатга «Ливерпуль»нинг собиқ афсонавий футболчиси Жейми Каррагер қўшилиб, ҳазил аралаш савол берди:

«Демак, «Ливерпуль» Холандни текинга олиб келиши мумкинми?»

Гилрой бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

«Бу эҳтимолдан холи эмас. Кўплаб шарҳловчилар буни жуда кам эҳтимолли деб баҳолаяпти, лекин бу кўп омилларга боғлиқ. Шунга қарамай, назарий жиҳатдан бу мутлақо мумкин бўлган вариант», – деди спорт ҳуқуқшуноси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!