Холанд Сульшерни алдаганмиди?
Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд “Боруссия” Дортмундга кўчиб ўтган бўлсада, унинг трансфери борасидаги гап-сўзл ҳамон давом этмоқда.
The Athletic нашри тарқатган хабарга кўра декабрь ойи ўрталарида Холанд “Манчестер Юнайтед” клуби ижрочи директори Эд Вудворд ҳамда бош мураббий Уле Гуннар Сульшер билан учрашган ва "қизил иблислар" сафига ўтишга ваъда берган. Якунда МЮ вакиллари норвегиялик футболчининг сўзларига ишонишган.
Бироқ, январда Холанд кутилмаганда “Боруссия” билан шартнома имзолаган.
Айтиш керакки, Холанд ўз вақтида “Мольде” сафида айнан Сульшер қўл остида тўп сурган.
Маълумот учун, 19 ёшли Холанд “Боруссия” Дортмундга кўчиб ўтганидан буён 6 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 10 та гол уришга эришди.
Фикрлар