Холанд учун 400 миллион!
Мarca хабарига кўра, "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўлга киритиш учун бўлажак клуби ҳужумчининг 5 йиллик келишув ва маошини ҳисобга олганда, футболчи учун тахминан 400 миллион евродан кўпроқ тўлаши керак.
Олдинроқ Холанднинг агенти Мино Райола спортчи билан шартнома имзолаш учун тўртта асосий даъвогар номини маълум қилган. Улар «Бавария», "Реал Мадрид", "Манчестер Сити" ва «Барселона» эди.
Жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи дортмундликлар сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар