Асосий мазмунга ўтиш

Холанддан бошқаси ҳам бор! "Сити" юлдузи "Барса"га ўтишга тайёр

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Каталонияликлар кимни танлади?

Европа матбуотида «Манчестер Сити»га молиявий қоидаларни бузгани учун жиддий санкциялар қўлланилиши мумкинлиги, бундай ҳолда эса клуб етакчи футболчиларини сотишга мажбур бўлиши ҳақида кўп ёзилмоқда. 

Қитъанинг етакчи жамоалари бу вазиятни диққат билан кузатиб, имкониятдан фойдаланишга тайёр турибди. Масалан, «Барселона» шундай сценарий рўёбга чиқса, ҳужум чизиғини кучайтириш учун Эрлинг Холандни олиб келиш вариантларини кўриб чиқиши мумкин. Аммо каталонияликларни қизиқтираётган ягона ном норвегиялик форвард эмас. «Барселона» ҳужумини кучайтириш учун яна бир эҳтимолий номзод – Райан Шерки.

El Nacional нашрининг ёзишича, агар «Манчестер Сити»га санкциялар қўлланилса, Райан Шерки «Барселона» таклифини кўриб чиқишга тайёр.

«Шеркининг асосий қиммати унинг креатив ўйинида: у чизиқлар орасида бўш жой топа олади, рақибларни яккама-якка вазиятларда ортда қолдиради ва ҳал қилувчи паслар беради. Унинг сифати чуқур ва қатламли ҳимояни ёриб ўтиш, шунингдек, комбинацион ўйинни ривожлантиришда қўшимча қурол бўлиши мумкин», – дея таъкидланади мақолада.

Манбага кўра, бу трансферни амалга ошириш учун «Барселона»да эҳтимолий «алмашув активи» сифатида Фермин Лопес қаралмоқда. Ушбу футболчини сотиш орқали Райан Шеркини олиб келиш харажатларини қоплаш мумкинлиги қайд этилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ