Холандни келишини эшитган "Сити" футболчиси жамоадан кетмоқчи!

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг ёзишича, Жезус Холанднинг эҳтимолий трансфери сабабли бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи. Бразилиялик форвард захирада ўтиришни хоҳламаяпти. Аввалроқ, "шаҳарликлар" Эрлинг билан оғзаки келишувга эришганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. 

Габриэлнинг "Сити" билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг хизматига "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчи жорий мавсум 35 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 12 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!