Холандни сотиб олишга "Реал" ва "Барселона"нинг қурби етадими?

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола мижозининг ёзги трансферлар даврида испан грандларидан бирига ўтиши мумкинлиги қанчалик ҳақиқатга яқин ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Холандни сотиб олишга "Реал"нинг қурби етадими? Билмайман, чунки уларнинг айни дамдаги молиявий аҳволидан хабарим йўқ. Аммо, бу саволга ҳа, деб жавоб беришим мумкин. Чунки, “Реал”да пул бор. Умуман олганда, ҳар қандай клуб бундай келишувга қодир. Саволни бошқачароқ бериш мумкин, яъни "Реал" Холандни сотиб олишни хоҳлайдими?

“Барcелона”чи? Бу қийин, аммо имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Ҳаммаси клуб президентининг ишига боғлиқ. Вазият оддий - поезд ўтиб кетади, сиз эса унга истасангиз ўтирасиз ёки ўтирмайсиз", - деди Райола AS нашрига берган интервьюсида.

Холанд жорий мавсум "Боруссия" сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 37 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Немис гранди уни қўйиб юбормоқчи эмас ва шу сабабли ёзги трансферлар даврида унга 150 млн евро нарх қўймоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!