Холандни хоҳлаётганларнинг ҳолига “вой”!
“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола норвегиялик мижозини ҳафтасига бир миллион евродан зиёд маош оладиган ягона футболчига айлантирмоқчи.
Таниқли агент бу футболчини фақат молиявий томондан қудратли клублар сотиб олишини истамоқда. Унинг режасига кўра, ўйинлар сонидан урган голлари миқдори ошиб бораётган ҳужумчига эга бўлишни истаган клуб трансфер суммасидан ташқари Холандга ҳафтасига 1,1 миллион евро маош тўлаши керак бўлади.
Райола бу суммани Холандга оғиз солаётган ҳамма клублар ҳам кўтара олмаслигини яхши билади. Шунинг учун ҳам агент Эрлингни “Реал”, “Манчестер Сити” ёки ПСЖга жойлаштирмоқчи.
Агент харидорлар билан бўлаётган музокараларда шу талабларни илгари сурмоқда. Холанд жорий мавсумда Бундеслига ўйинларида 23 та ўйинда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар