Холанднинг 10 голи, Мукокунинг рекордлари! ЕЧЛ-2020/21 нинг энг ёрқин воқеалари билан танишинг!

Лондоннинг "Челси" клуби турнир стартида ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида кўрилмаган бўлсада, якунда совринни ўз музейига олиб кетди. Биз эса, мусобақа давомида қайд этилган рақамлар билан сизларни таништириб ўтамиз.

1-бор амалдаги чемпионни турнир вице-чемпиони плей-оффда таслим этди. ПСЖ Мюнхеннинг "Бавария"си билан учрашувларда (2:3, 0:1) омадлироқ чиқди. Бунга қадар ҳеч қачон бу ҳолат ЕЧЛда кузатилмаган.

2 хил жамоалар билан ЕЧЛ финалига қадар етиб келган икки мутахассис дуэли! Бунга қадар, футбол оламида саноқли мутахассисларгина икки хил жамоа билан клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа финалига чиққан.

Оттмар Хитцфельд («Боруссия» Дортмунт ва «Бавария»)

Луи ван Гал («Аякс» ва «Бавария»)

Жозе Моуриньо («Порту» ва «Интер»)

Юпп Хайнкес («Реал» ва «Бавария»)

Карло Анчелотти («Милан» ва «Реал»)

Юрген Клопп («Боруссия» Дортмунт ва «Ливерпуль»)

Хосеп Гвардиола («Барселона» ва «Манчестер Сити»)

Томас Тухель («Пари Сен-Жермен» ва «Челси»)

Қаторасига 3-бор немис мутахассиси бошқарувидаги жамоа олтин медалларга эга чиқди. Бундан аввалроқ, Ханс-Дитер Фликнинг "Бавария"си ва Юрген Клоппнинг "Ливерпуль"ига тенг келадиган клуб топилмаган эди.

4 немис мутахассиси бошқарувидаги жамоалар ЕЧЛ чорак финалида иштирок этди. Бу ҳам мутлақ рекорд. Терзич, Клопп, Тухель ва Флик бугунги кунда немис футболи қолганларникидан анча илгарилаб кетганини барчага кўрсатиб қўйди.

mkwekmgwgw

6 аниқ узатма сабабли Хуан Куадрадо энг яхши ассистентга айланди. Ваҳоланки, "Ювентус" мусобақадаги юришини анча эрта якунлаган. Колумбиялик футболчи қанот ҳимоясида тўп сурганига қарамай, ЕЧЛ-2020/21 ни сермаҳсул ўтказди.

8-бор ўз жамоаси билан Европа чемпионлар лигаси ярим финалида ҳаракат қилган Пеп Гвардиола бу кўрсаткич борасида Жозе Моуриньога етиб олди. Ҳозирда улар турнир 1/4 финал босқичида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар саналади.

9-финалчи номи "Манчестер Сити"га насиб этди. Инглиз клублари сафида Чемпионлар лигаси финалида тўп сурган "шаҳарликлар" ўзига хос рекорд ўрнатди. Уларга қадар турнир финалида "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Ноттингем Форест", "Aстон Вилла", "Челси", "Aрсенал", "Лидс" ва "Тоттенхэм" клублари тўп сурган.

10 та гол киритган Эрлинг Холанд мусобақа тўпурари совринига эга чиқди. Бундан ташқари, норвегиялик футболчи турнир тарихида 20 та гол киритган энг ёш футболчига айланди. У бу трюкни 20 ёшда амалга оширди. Месси ва Роналду ушбу довонни бу ёшда забт этишни уддалай олмаган. Эътиборлиси шундаки, 20 гол киритиш учун унга 14 ўйин кифоя қилди.

hallannd

13 рақами "Марсел" клуби мухлисларини хафа қилиши турган гап. Клуб 2011-12 йилги мавсумда бошлаган жуда хунук сериясини такрорлади. Гуруҳ босқичидаги барча 6 ўйинда мағлубиятга учраган клуб 2013-14 мавсумдаги олтита баҳсни ҳаммасини бой берганди. Яхшиямки, жамоа жорий мавсумда "Олимпик"ни таслим этди. Aкс холда, мусобақадаги мағлубиятлар борасидаги антирекорд бунданда хунукроқ кўриниш олиши мумкин эди.

15 бор қаторасига ғалаба қозонган "Бавария" бу борада рекорд ўрнатди. Ўтган мусобақада кетма-кет 11 ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган мюнхенликлар турнирни 4 ғалаба билан бошлади. Шунга қарамай, 5-турда "Aтлетико" билан баҳс рекордни "белига тепди".

17 йилдан бери Карим Бензема ва Лионель Месси ЕЧЛда гол киритишни уддалаб келмоқда. Иккиси ҳам нуфузли мусобақадаги дебют голини узоқ 2005 йилда киритган бўлиб, шундан бери ҳар мавсум дарвозаларни ишғол қилмоқда. Уларга қадар 17 йил давомида ҳар мавсум голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишни "Реал" Мадрид афсонаси - Раулдан бошқа ҳеч ким амалга оширмаган. 2022 йилда Месси ва Бензема уни ортда қолдириши мумкин.

salkdlasklgkaf

20 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳам ўзига хос рекорд қайд этди. У "Барселона"да ҳам худди шунча гол билан рақибларини ранжитган эди. Шу тариқа, бразилиялик футболчи икки клубда ЕЧЛда 20 бор дарвозабонларни ранжитган биринчи футболчига айланди.

ьлауцьалцьац

25-голини киритган Килиан Мбаппе эндигина 22 ёшга қадам қўйди. Шу тариқа, ҳужумчи Лео Месси томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Эътиборлиси шундаки, француз ўзининг 25-голини айнан "Барселона" дарвозасига йўллади.

26 йилдан бери ҳеч ким янгилай олмаётган рекорд "қулади". Селестин Бабаяро 16 ёш 87 кунлик чоғида мусобақада дебют қилган эди. "Боруссия" Дортмунд клуби аъзоси - Юссуфа Мукоко ҳам 16 ёш 87 кунлик чоғида "Зенит"га қарши ўйинда иштирок этди. Шу тариқа, у Бабаяронинг рекордини янгилади.

mdkasdkamgv

27 гол урган "Бавария" турнирнинг энг сермаҳсул клубига айланди. Чорак финалда мусобақани тарк этганига қарамай, немислар қолган барчадан киритилган голлар сони бўйича ўзиб кетди. Бу борада "Манчестер Сити" 25, "Челси" 23 гол билан Мюнхен клубидан ортда қолди.
30 бор ЕЧЛ ва Европа Чемпионлар кубоги ярим финалига етиб борган "Реал" шахсий рекордини янгилади. Бу натижаларнинг 14 таси ЕЧЛ эрасига тўғри келади. Европадаги бирорта клуб 14 бор кучли тўртликда бўлишни уддалай олмаган.

38 ўйинда ғалаба қозонган Ёзуа Киммих рекорд қайд этди. Қаҳрамонимиз, ЕЧЛ даги илк 50 ўйинининг 76 фоизида ғалаба қозонди. Бу турнир тарихидаги энг зўр натижа!

42-финалчи мақомини "Манчестер Сити" ўзиники қилиб олди. "Шаҳарликлар" илк финалида "Челси"га мағлуб бўлди. Эътиборлиси шундаки, қаторасига 3 йилдан бери финалда бирор бир жамоа дебют қилмоқда. 2019 йилда "Тоттенхэм", 2020 йилда ПСЖ ва 2021 йилда "Манчестер Сити" ўз тарихида илк бор финалда ўйнади. Уларнинг учаласи ҳам ҳал қилувчи баҳсда мағлубиятга учради.

73 голини киритган Роберт Левандовски ЕЧЛ тўпурарлар рўйхатида Рауль Гонсалесни қувиб ўтди. Испаниялик снайпер ҳисобидаги 71 гол бор эди. Польякдан олдинги ўринда Лео Месси (120 гол) ва Криштиану Роналду (134 гол) бормоқда.

oskadokagaf

75 йил 129 кунлик Мирко Луческо "Динамо" Киевнинг гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувида жамоасини майдонга бошлаб тушди. Луческо ЕЧЛ тарихидаги энг ёши катта мутахассисга айланди. Қаҳрамонимиз жорий мавсумда Украина чемпионлигини қўлга киритди. Бундан чиқди, у келаси йилти ўз рекордини янгилаб олиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар