Холанднинг агенти: "Боруссия" билан бу масалани муҳокама қилдик, бироқ...

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола мижози қандай ҳолатда немис клубидан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Биз чиндан ҳам "Боруссия" билан буни муҳокама қилдик. Клуб Эрлингни шу ёз сотмаслигини аниқ айтди. Мен бу фикрни ҳурмат қиламан, аммо бу менинг ушбу қарорга рози эканимни билдирмайди. "Боруссия"нинг мақсади аниқ. Улар билан ўртамизда ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Жамоа раҳбарияти билан муносабатларимиз жуда яхши", - деди агент.

Аввалроқ, 20 ёшли норвегиялик футболчи агар "Боруссия" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бундан ташқари, Райола Холанд учун рекорд даражада маош – ҳафтасига 1,1 миллион евро талаб қилмоқда.

Эрлинг жорий мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва 32 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!