Холанднинг куч-қудрати ошмоқда

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг шахсий мураббийи Борре Стинслид  шогирдининг қисқа муддат ичида жисмоний тайёргарлигини кучайтира олганини айтди.

 -Эрлингнинг мушак массаси 15 ой давомида 12 килограммга ошди ва бўйи 12 сантимертга ўсди.  Ҳайратланарли.  Унинг танаси генетик жиҳатда машғулотларга мослашган. Лекин муваффақиятга эришиш учун жуда кўп меҳнат қилдик, - дейди мураббий.

Холанд 2020 йилнинг январь ойида “Зальцбург”дан Дортмунднинг “Боруссия”сига 20 миллион евро эвазига кўчиб ўтди ва 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолади. Ҳозир ёш тўпурарга дунёнинг энг кучли клублари оғиз солмоқда ва унинг нархи бир неча баробар ошиб кетган.

Месси — тўпурарлар қироли. Мбаппе уни тахтдан ағдармоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!