Холанднинг ўрнига бошқа юлдуз оламиз

“Боруссия” клуби раҳбарияти келаси ёзда жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоани тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда. Дортмундликлар ҳозирдан норвегиялик тўпурар ўрнини босиши мумкин бўлган ҳужумчи қидира бошлади.

Bild нашрининг маълум қилишича, “Боруссия” мутасаддилари Холанд ўрнига “Челси” ҳужумчиси Тимо Вернерни олиб келмоқчи. Германиялик ҳужумчи ўтган йили Англия премьер-лигасига кўчиб ўтганди. Бироқ, Вернер Англия премьер-лигасида ўзини етарли даражада кўрсата олмаяпти.

Вернер авал “Лейпциг” жамоасида тўп тепган ва  Бундеслиганинг энг зўр тўпурарларидан бўлган.

Маълумотларга қараганда, Вернерга Левандовскига ўринбосар қидираётган “Бавария” ҳам кўз тикаётгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию