Холмурод Нурматов россиялик спортчини жангга чорлади

  • 13 июнь, 18:15
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Россиянинг ACA лигасида фаолият юритаётган Холмурод Нурматов Instagram саҳифасига янги пост жойлади.

У ACA нинг яна бир жангчиси россиялик Анатолий Кондратьев билан жанг қилиш истагини билдирди.

"Август. Анатолий Кондратьев, сен муносиб спортчисан. Ҳурмат қилган ҳолда сени жангга чақираман. Сен икки ғалабали серияда кетяпсан, менда ҳам 2 та ғалабали серия. Агар ACA лигаси бизнинг жангга эътибор қаратса ва муносиб деб топса, мен тайёрман. Жангни қабул қиласан, деб ўйлайман", деб ёзди Нурматов.

Маълумот учун, Анатолий Кондратьев фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида эса мағлубият аламини тотган.Ҳамюртимиз Холмурод Нурматов эса эса жами 22 та жангда 14 та ғалаба, 7 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!