Хомяковга АГМК, "Бухоро" ва "Сурхон"дан ҳам таклифлар бўлгани ростмиди?
Хабарингиз бор россиялик мутахассис Александр Хомяков 10 йиллик фаолиятидан сўнг “Машъал”ни тарк этди ва “Андижон”га йўл олди.
Шу ўринда тажрибали мутахассисга Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бўлгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди. SPORTS.uz мухбири эса Хомяков билан бўлган суҳбат давомида бу борада ҳам савол билан мурожаат қилди.
- Айтишларича, АГМК, «Бухоро» ва «Сурхон» клублари ҳам хизматингизга қизиқиш билдирган экан. Шу гаплар ростми?
- Энди бу ҳақида гапиришдан маъни йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки «Андижон»нинг таклифини қабул қилдим. Мураббий атрофида эса ҳар доим турли гап-сўзлар ва миш-мишларнинг юриши оддий ҳол. Бинобарин, юқорида санаб ўтган клублар томонидан хизматимга қизиқиш бўлгани ҳақидаги гаплар ҳам шулар жумласидан. Келинг, яхшиси бу саволни изоҳсиз қолдирай.
Александр Хомяков билан ўтказилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар