ХОҚ Олимпиаданинг кўчирилгани учун бир неча юз миллион долларни ўз бўйнига олади
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах "Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинларининг кўчирилиши муносабати билан боғлиқ бир неча саволларга жавоб бериб ўтди.
«Олдимизда яна бир муҳим вазифа – Олимпия ўйинларини ўтказиш турибди. Бу нафақат ХОҚ, балки япониялик ҳамкорларимиз, Олимпия жамоатчилиги олдидаги мураккаб вазифа. Олимпия ўйинларининг узоқ йиллик тарихида биринчи бор бундай мураккаб вазиятда турибмиз. Табиийки, бир қатор молиявий саволлар ҳам пайдо бўлади. Аниқ рақамларни айта олмайманку, лекин ХОҚ бу борада бир неча юз миллион долларлик зарарни ўзи қоплашга тайёр«, – деди Томас Бах.
Эслатиб ўтамиз, бу йил ўтказилиши керак бўлган Токио Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июлидан 8 август санасига кўчирилган.
Манба: olympic.uz
Фикрлар