“Хоразм” футболчиси янги мавсумни ОКМК сафида бошлайди

CHERY AUTO

Ҳазратжон Турсунқулов ОКМК ФК футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Янги мавсум олдидан ОКМК ФК клубнинг спорт сиёсати доирасида асосий жамоа таркибини шакллантириш бўйича изчил ва тизимли ишларни амалга оширмоқда. Шунингдек, «кончилар» сафини тарк этган футболчилар ўрнини клубнинг ривожланиш фалсафаси, танланган ўйин модели ва институционал мақсадларига мос ижрочилар билан тўлдириш асосида мувозанатли трансфер сиёсати изчил олиб борилмоқда.

Мазкур трансфер сиёсати доирасида қишки трансфер ойнасидаги навбатдаги трансфер амалга оширилди. Ярим ҳимоячи Ҳазратжон Турсунқулов ОКМК ФК сафини тўлдирди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди ва у янги мавсумдан бошлаб «кончилар» шарафини ҳимоя қилади. Маълумот учун, 26 ёшли таянч ярим ҳимоячи бунга қадар «Оқ-тепа», «Металлург», «Динамо» ҳамда «Хоразм» клубларида тўп сурган. У профессионал фаолияти давомида 117 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган. ОКМК ФК раҳбарияти, янги футболчимизнинг жамоага қўшадиган салоҳияти ва юқори даражадаги профессионал маҳорати орқали клубимизнинг ғалабалари ва муваффақиятларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек, унинг келажакдаги ўйинларда жамоа ўйинига қўшадиган ҳиссаси клуб муваффақиятларини янада юксалтиришига ишонч билдиради. ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Ҳазратжон Турсунқулов”, - дейилади олмалиқликлар хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!