Хориждаги легионеримиз бошқа чемпионатга кўчиб ўтмоқчи

Жорий мавсум аввалида Грузия чемпионатига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Мурод Тўйчибоев ҳақида эшитгансиз. У Кутаисининг “Торпедо” клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Аммо легионеримизнинг шартномаси тез орада якунига етади.

Sports.uzга маълум бўлишича, Тўйчибоев клубини ўзгартириши катта эҳтимол бўлиб турибди. Боиси, унга Таиланд клуби томонидан жиддий таклиф тушган. Ҳозирда музокаралар давом этяпти. Агар томонлар бир тўхтамга келишса, Тўйчибоев Грузияни тарк этади ва фаолиятини Таиланд чемпионатида давом эттиради. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!