Хорватия Марокашни мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди

Жаҳон чемпионати учинчи ўрин кечган Хорватия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда хорватлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида стандарт вазиятдан кейин Йошко Гвардиол ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Ашраф Дари мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунига яқин Оршич чиройли зарба йўллаб, хорватияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу туриқа, Далич шогирдлари ЖЧ-2022 бронза медалларига эга чиқди.

  • ЖЧ-2022
  • Бронза медали учун

Хорватия

  • Йошко Гвардиол 7'
  • Мислав Оршич 41'
2 : 1

17/12/2022 20:00

Марокаш

  • Ашраф Дари 9'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!