Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Хорхе Масвидал: "Илия Топурия октагонга ўлишга тайёр эди"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

BMF собиқ чемпиони таниқли ММА устаси ҳақида гапирди

BMF собиқ чемпиони Хорхе Масвидал таниқли ММА устаси Илия Топурия ҳақида гапирди.

"Жастинга қарши баҳс тўртинчи раунддан сўнг тўхтатилди. Аммо Илиянинг кўзи кўкариб, бурни синган бўлса ҳам, октагонда ўлишга тайёр эди.

Ростини айтсам, Топурияда барча зарур кўникмалар бор, табиат унга тезлик ва куч-қудрат ато этган. Ўйлайманки, у Гэтжи билан баҳсдан етарлича сабоқ олади. Қанчалик ажойиб қобилиятга эга бўлманг, барибир оддий инсон бўлиб қолаверасиз", - деди Масвидал "MMA Full Mount" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Илия Топурия Жастин Гэтжидан техник нокаутга учраб, енгил вазн тоифасидаги UFC камарини бой бериб қўйганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ