Хорхе Масвидаль: ""Мен битта – интернетни портлатиб юборадиган жангни хоҳлайман"
Машҳур америкалик аралаш яккакураш жангчиси Хорхе Масвидал Нейт Диаз билан жангидан сўнг рингни баҳам кўрмоқчи бўлган боксчиларни санаб ўтди.
"Мен битта – интернетни портлатиб юборадиган жангни хоҳлайман. Бу учун рақиб Логан Пол бўлгани яхши. У Мейвезерга қарши жангда ажойиб ўйин кўрсатди, унга бир нечта яхши хук зарбаларини берди. Логан билан учрашганимдан сўнг, Флойд ёки Пакяо каби бокс афсоналаридан бири билан жанг қилиш ҳам ажойиб бўларди", - деб Масвидалдан иқтибос келтиради ММА Маниа.
Эслатиб ўтамиз, Диаз(21-13) ва Масвидал(35-17) 6 июль куни Анахаймда жанг ўтказади.
Фикрлар