Хорхе Сампаоли яна Ла Лигага қайтиши мумкин
Бразилиянинг “Сантос” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли яқин вақтлар ичида Европага қайтиши мумкин.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра Ла Лига клубларидан бири 59 ёшли аргентиналик мутахасиссга йилига 3 млн евро маош таклиф қилган. Ушбу жамоа “Бетис” ёки “Сельта” бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўз навбатида Сампаоли ушбу таклифни қабул қилишга тайёр.
Маълумот учун, Сампаоли “Сантос”ни ўтган йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. У бунгача Чили ва Аргентина терма жамоаларини ҳамда “Севилья” клубини бошқарган.
Фикрлар