Хосе Венансио Лопес: Яхши шаклланган жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси янги бош мураббийи Хосе Венансио Лопес иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

– Аввало, Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. ЎФА раҳбарияти мамлакатда футзал бўйича улкан лойиҳа амалга оширилаётганини айтди. Ҳозирча фақатгина ташкилий ишлар билан банд бўламан, жамоа билан Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг машғулотларни бошлайман. Унга қадар ҳозирги бош мураббий Баҳодир Аҳмедов жамоа билан ишлайди. Ўйлайманки, бир жамоа бўлиб ишласак, албатта, кўзланган натижага эришамиз.

Ўзбекистон терма жамоаси билан яхши танишман. Чунки Испания терма жамоаси мураббийи сифатидаги дебют ўйиним айнан Ўзбекистонга қарши бўлган. Литвадаги Жаҳон чемпионати олдидан Испанияда ташкил этилган йиғинда ҳам жамоанинг услубини ўрганиб чиққанмиз.

Энг муҳими, Ўзбекистонда футзал пастки боғиндан ривожланиб бормоқда. Испаниялик Хосе Мария Мендез бу ерда фаолият юритган. У менинг яқин дўстим ва жуда кучли мутахассис бўлиб, у бошлаган ишни Баҳодир Аҳмедов ҳам аъло даражада давом эттирди. Яхши шаклланга жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан хурсандман. Футзалчиларнинг даражаси жуда юқори. Ҳимояда ҳаракатланиш ва ҳужумга тезкорлик билан ўтиш устида алоҳида ишлаймиз.

Баҳодир Аҳмедов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади, унинг штабида фаолият юритган барча мураббийлар ўз ошини давом эттирадилар, жамоага физиотерапевт ва таҳлилчи мураббий ҳам таклиф этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
20/09/2023 20:28
Ахмедовни колиши хато умуман керак эмас
Muhammad Shox
20/09/2023 18:01
Баҳодир Аҳмедов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади, унинг штабида фаолият юритган барча мураббийлар ўз ошини давом эттирадилар, жамоага физиотерапевт ва таҳлилчи мураббий ҳам таклиф этамиз.
Шу абзацдаги "ўз ошини давом эттиради" деган жойи яхши чиқибди. бу ерда яойхонани назарга олган шекилли