
Хосеп Гвардиола ҳимояга яна бир таржибали футболчини олиб келмоқчи
"Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфрис фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. 15 июлгача унинг шартномасида 25 миллион евролик товон пули белгиланган.
Футболчига нафақат "Барселона", балки бир неча АПЛ клублари, жумладан "Манчестер Сити" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга кўра, Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи нидерландиялик футболчини жамоаси сафида кўришни истамоқда.
Маълум бўлишича, клуб раҳбарлари Кайл Уокердан сўнг "нераззурилар" ҳимоячисини асосий ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрмоқда.
Ўтган мавсумда Дюмфрис А Серияда 29 ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар