Хосеп Гвардиола қўл остида "Манчестер Сити" илк бор бундай натижа қайд этди

Кеча оқшомда Англия Премьер-лигаси 25-тури доирасида "Тоттенхэм" "Манчестер Сити"ни мағлуб этди.

Ушбу мағлубият "шаҳарликлар" учун кетма-кет иккинчиси бўлди. Олдинроқ, Англия Кубоги ярим финали доирасида "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Манчестер Сити"ни мағлуб этган эди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, "Манчестер Сити" Хосеп Гвардиола қўл остида илк бор икки ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилмасдан мағлуб бўлди.

Бу вақтгача "шахарликлар" испаниялик мураббий бошқарувида 213 та ўйинда 556 та гол киритиб, 196 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!