Асосий мазмунга ўтиш

Хргович фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Хргович иштирокидаги жанг якунига етди

Ар-Риёдда катта бокс оқшоми давом этмоқда. Кечанинг асосий кардидан ўрин олган жангда оғир вазн тоифаси вакиллари Филипп Хргович ва Даниель Дюбуа рингга кўтарилди.

12 раундга мўлжалланган жанг 8-раундда якунига етди. Сабаби, Хрговичнинг кетма-кет зарба қабул қилаётганини кўрган рефери жангни тўхтатишга қарор қилди.

Қайд этиш керакки, Дюбуа ушбу ғалабаси орқали оғир вазн тоифасида IBA вақтинчалик чемпион камарини қўлга киритди. Хргович эса, фаолиятидаги илк мағлубиятни шундай ҳолатда қабул қилиб олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ