Хуан Мартин Дель Потро финалга чиқиш учун барчасига тайёр

Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасида ярим финалчилар номи аниқ бўлди.

Яккалик баҳсларининг чорак финалида аргентиналик теннисчи Хуан Мартин Дель Потро ва хорватиялик Марин Чилич ўзаро рақобатлашди. Ушбу учрашувда Хуан рақибин 7:6, 5:7, 6:3, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Дель Потро Франция очиқ чемпионатининг ярим финалида испаниялик Рафаэль Надалга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)