Хуанфран
Ads

"Атлетико"нинг собиқ химоячиси Хуанфран Бразилиянинг "Сан-Паулу" клубида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

34 ёшли химоячи бразилияликлар билан ярим йилга шартнома тузадиган бўлмоқда.

Олдинроқ, "Сан-Паулу" Дани Алвес билан шартнома имзолагани маълум қилинган эди.

Хуанфран "Атлетико"даги 8 йиллик фаолиятидан сўнг, ушбу ёзда эркин агентга айланиб, мадридликларни тарк этган эди.

Манба: Cadena SER

Эслатиб ўтамиз, испаниялик химоячига МЛС клублари ҳам қизиқаётган эди.