Хулен Лопетеги Испания терма жамоаси билан шартномасини узайтирди
Ads

Хулен Лопетеги Испания терма жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қизил фурия” бош мураббийи Хулен Лопетеги Испания терма жамоаси билан 2020 йилгача бўлган янги битимни имзолади.  

Эслатиб ўтамиз, кеча Хулен Лопетеги Испания терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибини эълон қилди.