Хулен Лопетеги Испания терма жамоасидан кетганига афсусланмаслигини айтди
Ads

“Реал” Мадрид клуби устози Хулен Лопетеги ЖЧ-2018 старти арафасида Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганидан афсусланмаслигини айтди.

“Мен бу қароримдан ҳечам афсусланмайман. Агар бордию шу вазият яна такрорланса, мен яна шу ишни қилардим. Испания терма жамоасидаги ишимни йўқотганим мен учун катта аҳамиятга эга эмас. “Реал”ни шуғуллантираётганимдан тўлиқ бахтлиман.

Испанияга, Луис Энрикега ва бутун мамлакат футболига омад тилайман. Мен – Испания терма жамоасининг мухлисиман. Бутун қилган ишларим тўғри деб ўйлайман”, - дейди Лопетеги.