Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин

  • 13.01.2026 10:11
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хулиан Альварес "Манчестер Юнайтед" радарига тушди.

Tecno

Аргентина терма жамоаси ва Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Хулиан Альварес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Хабарларга кўра, футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" ҳужумчини асосий трансфер мақсади сифатида танлаган. "МЮ" раҳбарияти ҳар қандай йўл билан, Альваресни жамоага олиб келишга ҳаракат қилмоқчи. Аргентиналик футболчи 2024 йилнинг ёзида 75 миллион евро эвазига "Манчестер Сити"дан "матрасчилар" сафига келиб қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзида якунига етади. 

Маълумот учун, "Spider-man" жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 25та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!