Хуммельс яна "Боруссия" Дортмундга қайтмоқда

  • 15 июня, 2019, 10:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс яна "Боруссия" Дортмундга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 30 ёшли немис футболчисининг агенти "Бавария" раҳбарияти билан гаплашган. Мюнхенликлар эса ўз навбатида бош мураббий Нико Ковачга дортмундликлар Хуммельсга қизиқиш билдиришаётганини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, Хуммельс “Бавария” сафига 2016 йил айнан “Боруссия” Дортмунддан келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум Бундеслигада жами 21та ўйинда майдонга тушди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию