Асосий мазмунга ўтиш

Хуммельсга Испаниянинг яна бир жамоаси қизиқиш билдирмоқда

Суҳроб Холбеков
Изоҳлар: 0

3 та клуб уни кузатиб бормоқда

Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Матс Хуммельс Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин. Унга "Реал Сосьедад" жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Флориан Плеттенберг.

Журналистнинг сўзларига кўра, Испаниянинг "Мальорка" жамоаси ҳам курашда бор ва тез орада ҳимоячининг кейинги манзили аниқ бўлади. Шунингдек, "Брайтон" ҳам уни ўз таркибига қўшиб олишни истайди. 

Хуммельс фаолияти давомида Германиядан бошқа чемпионатларда тўп тепмаган. У фақатгина "Бавария" ва "Боруссия" сафида ҳаракатланган. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ