Италиянинг Неаполь шаҳрида ёзги Универсиада ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада теннисчиларимиз яккалик баҳсларини муваффақиятли бошлаганидан хабарингиз бор.

Хумоюн ва Санжар жуфтлик баҳсларини ғалаба билан бошлади
Бироз аввал теннис бўйича жуфтлик баҳсларининг иккинчи даврасида Хумоюн Султонов ва Санжар Файзиев тайландлик Коваритуктед ҳамда Кунсуванга қарши кортга тушишди.
Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда теннисчиларимиз рақибларини ҳар иккала сетда бир ҳил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Фикрлар