Хуршида Раззоқбердиева - кумуш медал соҳибаси!
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршида Раззоқбердиева кумуш медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда озарбайжонлик Судаба Ағаевага имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи поғонада якунлади.
Бу ҳақда МОҚ хабар берди.



Комментарии