Хусанжон Каримов халқаро турнир чемпионига айланди

Беларуснинг Гомель шаҳрида ёшлар ўртасида афсонавий чарм қўлқоп устаси Алексей Юков соврини учун ўтказилган бокс  мусобақасида 1 олтин ва 3 кумуш медалини қўлга киритди.

Нуфузли турнирда Беларусь боксчиларидан ташқари Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Литва, Украина, Қирғизистон ҳамда Молдовадан келган 250 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг 60 килограммгача вазн тоифасида рингга кўтарилган Хусанжон Каримов сўнгги белашувини беларуслик Димитрий Балковга қарши ўтказди. Ушбу учрашувда вакилимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.

Финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Самандар Зафаров, Мирзабек Мирзахалилов, Комилжон Юсупов каби боксчиларимиз турнирнинг кумуш медали билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!