Хушхабар! Туркиядаги легионеримиз машғулотларга қайтди
Туркия чемпионати доирасидаги "Галатасарой" - "Ризеспор" учрашувида жароҳат олган Ҳусниддин Алиқулов жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларга қайтди.
Легионеримиз Виктор Осимҳен билан бўлган тўқнашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Алиқулов машғулотларда махсус ниқоб билан ҳаракат қилмоқда.
Ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоасининг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади ва ўз голлари билан қийин вазиятларда жамоани олиб чиқиб кетиш қобилятиги эга.
Фикрлар