Хушхабар! Яна бир легионеримиз Осиё кубогида қатнашади

Яна бир легионеримиз Осиё кубогида Ўзбекистонга ёрдам берадиган бўлди. БААнинг "Ал-Ваҳда" клубида ҳаракат қилаётган легионеримизнинг клуби билан келишувга эришилди.

"ЎФА Хожимат Эркиновнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришди, футболчимиз яқин вақт ичида терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда. 

Айни пайтда легионерларимизнинг клублари билан музокаралар давом этмоқда. Музокаралар натижаси ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади", - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эртага Осиё кубогидаги ўз юришини бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!