Хусниддин Норбеков уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби!

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII Паралимпия ўйинларида  пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасидаги (F35) ядро улоқтириш мусобақаси якунланди.

Эътиборлиси, ушбу йўналишда иштирок этган делегациямиз байроқдори Хусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб,  Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади. Мазкур рекорд 2008 йили Пекинда бўлиб ўтган Паралимпиадада хитойлик Гуо Вей томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда хитойлик спортчи 16.22 метр натижа қайд этган.

Шунингдек, пара атлетимиз фаолиятидаги учинчи Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. 

Маълумот учун, Хусниддин Норбеков бундан аввал “Рио-2016” ва “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди. Мазкур натижадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 8 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза жами 17 тага етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!