Хух-Хото Гран-присида кореялик дзюдочилар биринчи бўлишди

Хитойнинг Хух-Хото шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи йирик мусобақа ўз якунига етди. Токио Олимпиадаси учун қимматлий рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур турнирда дунёнинг 43 мамлакатидан 300 га яқин спортчи иштирок этди. 

Мусобақада спортчилар қатори умумжамоа ҳисобида медаллар жамғир бўйича ҳам қизғин кураш кечди. Унга кўра Жанубий Корея терма жамоаси 4 та олтин ва 2 та бронза медали билан бу борада биринчи ўринни қайд этди. Япония термаси эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғариб иккинчи ўринда қайд этилган бўлса, шимолик кореяликлар 2 та олтин медаль билан кучли учликни якунлаб беришди. 

o100reac2-1558875189-1558875189

Шунинг билан Халқаро дзюдо федерация тақвимидан ўрин олган беллашувларда қисқа таътил юз бермоқда. ХДФ туридан ўрин олган кейинги турнир 5-7 июль кунлари Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати ушбу мусобақадан бошлаб келаси бир йил давомида кечадиган лиценион беллашувлардаги очколар 100 фоиз ҳисобланади. Мисол учун, Гран-при ғолиби аслида 700 очко қўлга киритса, шу пайтгача кечган лицензион турнирларда тенг ярми, 350 очко ёзилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!