Хух-Хотода дзюдо бўйича Гран-при турнири старт олди
Бугун Хитойнинг Хух-Хото шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа старт олди. Токио Олимпиадасига лицензион очколарни тақдим этадиган мазкур мусобақада иштирок этиш учун жаҳоннинг 43 мамлакатидан 298 нафар спортчи ўйхатдан ўтди.
Улар терма жамоамиз вакиллари йўқ. Айни пайтда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятидаги "Угом" дам олиш маскани ҳудудида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Бизга маълум бўлишича, терма жамоамизнинг асосий таркиб вакиллари август ойида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатигача ҳеч қайси мусобақада иштирок этмайди ва шундай йиғинлар орқали дунё биринчилигига тайёргарликни олиб боришади.
Фикрлар