Хёнесс яна “Бавария” президенти бўлди

Ули Хёнесс “Бавария” клуби президентлигига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу мюнхеникларнинг йиллик йиғилишда маълум бўлди.

Айтиш керакки 64 ёшли Хёнесс ўтказилган сайловда ягона номзод бўлди. У жами 98.5 фоиз овоз тўплаб  2019 йилга қадар “Бавария” президенти этиб сайланди.

Маълумот учун, Хёнесс 2014 йилнинг мартида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб хибсга олинган ва уч ярим йилга озодликдан маҳрум этилган эди. 2016 йил февралида эса озодликка чиққан. Бу вақт ичида клубни Карл Хопфнер бошқариб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!