Хюистра "Пахтакор"нинг бугунги ғалабасидан кейин нималар деди?
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қизилқум" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. "Шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Бугун ўйин биз учун анча қийин кечди. Биринчи бўлимда мезбонлар ҳимояда бизга ортиқча ҳудуд қолдиришмади. Иккинчи бўлимда эса, ҳаракатларимиз бироз тезлашди ва бир неча вазиятлар яратдик. Бўш ҳудудларга чиқиб бориб, кескин ҳолатлар содир этдик. Гол урилганда омадлироқ бўлдик. Чемпионатда мавсум мобайнида шундай қийин ўйинлар учрайди. Ғалабадан ва уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандман. Энди бир неча футболчи миллий терма жамоа сафига йўл олади. Биз эса қолган ўйинчилар билан машғулотни давом эттирамиз. Терма жамоа ютуқларига футболчиларимиз муносиб ҳисса қўшишига умид қиламан.
Охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик. Жуда тиғиз тақвимга эга бўлдик. Шу сабабли, баъзида пасайишлар бўлиши табиий. Энди юзага келган танаффусда жисмонан ва ўйин тарафлама янада яхшироқ ҳолатга чиқиш устида ишлаймиз. Черан бугун энг яхши ўйинини ўтказмагандир, лекин у жамоамизнинг энг муҳим футболчиларидан бири. Бундай ўйинчи сафимизда эканидан бахтиёрман. У керакли жойда тўғри ўйнашни билади. Балки, Драган ҳали терма жамоада ҳам асосий ўйинчилардан бирига айланар.
Фикрлар
Мен ўзи футбол ишқибози эмасман, аммо бир-бир футбол кўраман ва ... доим асабим бузилади.
Аввало, бугун Ўзбекистон жамоаларининг ўйини Европа футбол клубларининг ўйини олдида ҳомиладор хотинлар ўйнайдиган ўйинга ўхшаб қолган. Бугун буни шарҳловчи ҳам айтди, “Ўйинчилар чой ичиииб, тўп келишини кутиб ўтиради”, деди. Ҳеч ким югурмайди, футболимизда умуман тезлик, шиддат йўқ. Агар ўйинчиларимиз Германия ё Голландия чемпионатидаги ихтиёрий ўйинга қўйиб юборилса, 15 дақиқага ҳам бардош беролмай, тили осилиб, майдонда йиқилиб қолса керак.
Энди айтмоқчи бўлган асосий гапим. Авваллари Ўзбекистон жамоалари ё терма жамоаси араб жамоалари ё термалари билан ўйнаганда ва араблар ютаётганида улар йиқилиш санъатидан бизникиларга “Мастер класс” ўтиб, бизникиларни қон қақшатиб кетарди. Буни бугун шарҳловчи ҳам қизиқ қилиб тасвирлади: “Ўйинчилар ётиб олишар, врачлар келиб, уни текшириб, ташҳис қўйишар, кейин улар “Тез ёрдам” машинаси чақиришар, машина ўйинчини тўғри госпиталга олиб кетар эди”, деди. “Ҳозир араб футболида бу нарса йўқ”, деди.
Аммо ана шу ғирромликни, аблаҳликни ўзимизникилар, айниқса, пойтахт жамолари ўйинчилари обдон ўзлаштириб олишди. Ҳакамлар ҳам пойтахтдан ўша ўйинчилар билан битта самолётда учиб келади, шекилли, пойтахтлик футболчилар рақиблари ёнидан ўтиб кетса бўлди, шартта ўзини ташлаб юборади-да. Ҳакам ҳам дарров ўйинни тўхтатиб, оёғи “синиб кетган” ўйинчига ҳамдардлик билдиради. Вилоят ўйинчиси айбдор бўлса, дарров “сариқ”, ҳатто “қизил” китобчасини кўрсатишдан ҳам уялмайди.
Бугун “Пахтакор” ва “Қизилқум” ўйинида ҳам ҳакамнинг аниқ пойтахтликликларга ҳамдардлиги сезилиб турди. Битта гол уриб олгандан сўнг “Пахтакор”чиларга биттадан кўрпача камлик қилди, холос. Айниқса, охирги лавҳани бошқатдан кўрсангиз, жуда кулгули ва шармандали ҳолат бўлди. “Қизилқум” футболчисининг оёғи теккан бўлса, “Пахтакор”чининг икки оёғи орасига теккан бўлиши мумкин, аммо, адашмасам, Исмоилов оёғини ушлаб, шундай вой-войлади-ки, оёғи синиб кетди-ёв, деб ўйлайсиз. Адашмасам, худди шу ўйинчи сал олдинроқ майдонга ётиб олиб, майдонни шунақа муштлади-ки, “Ҳа, бечоранинг бир ери ё синиб кетди ё кирадиган жойига кириб кетди”, деб ўйладим. Қаерда, сал ўтиб, тиржайиб ўйинни давом эттирди. “Бинойидек ўйнаб кетар экансан, нимага бунча дод солиб, майдонни муштладинг?” деб ҳакам “қизил” бериб ташламайдими?
Қайтанга “артистлик” қилган Исмоиловга “Тур, энди, жўра, ўйнайлик”, деган “Қимзилқум” ўйинчисига ҳакам шартта “сариқ” кўрсатиб юборди.
Камига Черан дегани сал қолди 11метрлик жарима бермагани учун ҳакамнинг қулоғининг остига тортворишига!
Ҳакамлар вилоятлар ўйинчиларига жуда сахийлик билан огоҳлантириш беради-ю, пойтахт футболчиларига қолганда нуқул зиқналик қилади. Бир куни шу қилиқлари учун бирор ҳакамни ишқибозлар уриб, пачағини чиқаришса, сира ҳам ажабланмайман.
Айтмоқчи бўлган гапим шуки, футболни эркаклар ўйнайди!
Ўв, футболчилар! Эркак бўлинглар! Эркакка ўхшаб ўйнанглар! Стадион энангнинг уйи эмас, ҳадеб ётиб олаверма!
Ўв, ҳакамлар, ҳадеб “жирт-жирт” эткизиб, ҳуштагингни чалаверма, қўй, эркаккка ўхшаб ўйнашсин! Тепиб, оёғини чўртта синдириб ташласа, тўхтат!
Ўв, ҳакамлар! Вилоят футболчиларига ўгай кўз билан қарайдиган бўлсанг, ўйинни шартта тўхтатиб, пойтахт жамоаси фойдасига бирданига 5-6 та 11 метрлик жарима тўпини қўйиб бер, барибир сенга биров бир нима демайди. Пойтахтликлар битта гол урмагунча ўйинни тўхтатмай, Самарқандда икки соат ўйнатганларингда ҳам биров бир нима демаган эди.
Хуллас, ҳакамлар холис бўлмаса, футболчилар “ҳомиласи”ни уйига ташлаб келиб югурмаса ва тўп тепмаса, Ўзбекистон футболи жаҳонга чиқиши учун бу авлод футболчилари ва бу авлод ҳакамлари тўлиқ дунёдан ўтиб, ўрнига бошқа футболчилар ва бошқа ҳакамлар туғилиши шарт!
Такрор айтаман, футбол мухлиси эмасман ва футболни жуда кам кўраман! Аммо қачон кўрсам, асабим бузилади...
✍️ Каимберди Тўрамуродов