Яго Аспас Ла Лига тўпурарига айланиб олди
Ads

"Сельта" клуби форварди Яго Аспас бугун "Уэска"га (2:0) қарши баҳсда дубль қайд этишга эришди.

 Шу тариқа 31 ёшли футболчи ўз ҳисобидаги голлари сонини 10тага етказиб олди ва Ла Лига тўпурарлари пойгасида “Барселона” ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суаресларни ортда қолдириб, пешқадамга айланиб олди.

Таъкидлаш керакки, Аспас пешқадамликни "Жирона" форварди Кристиан Стуани билан бўлишиб турибди. Боиси, Стуани ҳисобида ҳам 10та гол мавжуд.