Яккакурашларда 100 фоизлик натижа: Абдуқодир Ҳусанов "Брайтон" ҳужумчиларига имкон қолдирмади

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашуви 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Учрашувдаги голларга Эрлинг Холанд (41' пенальти) ва Каури Митома (60') муаллифлик қилишди. Ушбу баҳсда "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.

Tecno

Ўйин давомида Ҳусанов қуйидаги статистикани қайд этди:

Паслар (аниқлиги) — 66/71 та (93%)

Тўп тортиб олишлар — 2 та

Сўнгги ҳимоячи сифатида тўхтатиш — 1 та

Тўпни узоқлаштириш — 2 та

Бош билан тўпни узоқлаштириш — 2 та

Тўпни йўлда тўсиб олиш — 2 та

Тўпни қайтариб олишлар — 7 та

Рақиб томонидан алдаб ўтилиш — 0 та

Ерда кечган яккакурашларда ғалаба  — 3/3 (100%)

Ҳаводаги яккакурашларда ғалаба — 1/1 (100%)

Қоидабузарлик билан тўхтатилган — 1 марта

Қоидабузарлик содир этиш — 0 марта

Маълумот ўрнида, АПЛнинг 22-туридан "Манчестер Сити" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлади.

 

Майдонда тўлиқ ҳаракат қилган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!