Яквинта: Ҳабиб барча рақибларини бир хил енгади, Гэтжини ҳам

"Гэтжи мени ҳайрон қолдирди. Фергюсон эса унга қарши жангда ўзига ўхшамади. Албатта, Жастиннинг ушбу натижаси босқичма-босқич қилинган меҳнат самараси. 

- Ҳабиб ва Гэтжининг жанги интригага бой бўлади. Иккисининг ҳам кучли жиҳатлари бор. Жастин тик ҳолатда, Ҳабиб эса партерда яхши жанг қилади. Лекин мен Нурмагомедов ғалаба қозонишига ишонаман. У барча рақибларини партерга олиб тушади, бу эса улар учун мағлубият демакдир", - дейди Эл.

Эслатиб ўтамиз, Яквинта 2018 йилда Хабиб Нурмагомедовга қарши жангда ҳакамларнинг якуний қарорлари эвазига очколар ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)